So'nggi Yangiliklar

186 Ko'rilgan So'nggi Yangiliklar

Diqqat e`lon!

 

 

 

 

ЭЪЛОН!

 

 

Ишчи ходим ва ўқувчиларнинг тўлақонли соғлом овқатланишини ташкил этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, соғлиқни мустаҳкамлаш мақсадида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Навоий кўчаси 30а-уй манзилида жойлашган “Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт марказининг ошхонаси ижарага бериш бўйича танлов эълон қилади.

 

Танлов комиссияси:

Манзил: Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Навоий кўчаси 30а-уй

Телефон: 0-371-239-10-52,  (91) 991-13-26

Электрон почта манзили:           bolalar_ijodiyot@xtv.uz  

 

Танловни ўтказиш санаси:          2018 йил 25 октябрь, соат 11-00

Танлов ўтказиладиган жой: “Баркамол авлод” Республика болалар бадиий

ижодиёт маркази

Таклиф қабул қилишнинг

охирги муддати:                           2018 йил 24 сентябрдан - 24 октябргача,

соат 18-00

Танлов шартлари:

- ўқувчиларнинг физиологик ёшига мувофиқ озиқ овқат маҳсулотларига талабларни инобатга олган ҳолда уларнинг рационал овқатланишини таъминлаш;

- озиқ-овқат ва таомларнинг хавфсизлиги ва сифати кафолатланган бўлиши;

- ошхонада белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда уларнинг хавфсиз овқатланишини ташкил этишга доир санитария ва гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши чораларни кўриш;

- ошхонада Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган озиқ-овқат хом-ашёлари турларидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар тайёрлаш;

- ошхонада сотилиши тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлари билан савдо қилмаслик;

- ўқувчилар учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар тайёрлаш ва уларнинг мақбул нархларда сотиш;

- ошхонада малакали мутахассислар хизмат кўрсатишини таъминлаш;

- ижара шартномаси асосида белгиланган тўловни ўз вақтида амалга ошириш;

- коммунал хизмат тўловларини ўз вақтида амалга ошириш;

- ижарага берилган хонанинг моддий сақланишини таъминлаш;

- ташкилот ҳақидаги маълумотларни (манзили, алоқа телефони, бўлса электрон почта манзили, гувоҳномаси) тақдим этиш.

- - -